МДҲ давлатларида санкциялар остидаги тўлов тизимидан бирин-кетин воз кечилмоқда
Жамият
−
24 Июль 2023
8312Ўзбекистоннинг бир қатор банклари Xalq banki, “Туронбанк” ва “Ипотека банк” санкциялар остидаги “Юнистрим” халқаро тўлов тизими билан ишлашни тўхтатди. Бу ҳақда мамлакат Марказий банки маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур қарор “Юнистрим” тўлов тизими АҚШ томонидан жорий йилнинг 20 июль куни эълон қилинган санкциялар остида қолганидан сўнг қабул қилинган. Санкциялардан аввал эса “Капиталбанк” ва ” Ипак Йўли банк”и ушбу тўлов тизимидан воз кечганди. Ўзбекистон Марказий банки “Юнистрим” билан ишлаш техник сабаблар туфайли тўхтатилганини маълум қилган.
Худди шундай, Қозоғистон, Арманистон ва Грузияда ҳам “Юнистрим”дан фойдаланиш чеклай бошланди. Шунингдек, Тожикистоннинг “Амонатбанк”и ҳам “Юнистрим” орқали ўтказмаларни чеклади.
Маълумот учун, “Юнистрим” Россиянинг халқаро пул ўтказмалари маркази ва банки ҳисобланади. 2006 йилда ўз лицензиясига эга компания ҳозирда дунёнинг 100 дан ортиқ давлатида, жумладан, МДҲ мамлакатларидаги 335 мингта нуқтада фаолият юритади.
LiveБарчаси