Мбаппенинг “Реал”га ўтиши бўйича туб бурилиш бўлиши мумкин
Спорт
−
27 Февраль
6234Эртага, 28 февраль куни Парижда Франция Президенти Эммануэль Макрон, Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳамда ПСЖ футболчиси Килиан Мбаппе иштирокида учрашув бўлиб ўтади. Унда Макрон ва Ол Соний форвардни фикрини ўзгартириш ва “Реал” вариантни рад этиш бўйича музокара ўтказади. Бу ҳақда “L’Equipe” нашри хабар берди.
Учрашувда ПСЖ президенти Носир Ал Ҳелайфи ҳам иштирок этади ва барча раҳбарлар Килианни ПСЖ сафида олиб қолишга уриниб кўради.
Ўтган йили ҳам Мбаппе “Реал”га ўтмоқчи бўлганида худди шундай учрашув ташкил этилганди ва тадбирдан кейин футболчи Парижда қолишга қарор қилганди.
25 ёшли Килиан Мбаппе “Реал” билан шартноманинг якуний тафсилотлари бўйича келишиб олган. Шартнома 2024 йил 1 июлдан кучга кириши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мбаппенинг укаси 17 ёшли Этан Мбаппе ҳам “Реал”га ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Килиан Мбаппе ва унинг оиласи “Реал”дан Этан билан шартнома имзолашни сўради ва Мадрид клуби раҳбарияти кичик Мбаппе трансферига рози бўлди.
LiveБарчаси