Мбаппедан покер: Франция ва Бельгия ЖЧга йўл олди
Спорт
−
14 Ноябрь 2021
2830Кеча, 13 ноябрь куни Европа қитъасида 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувлари бўлиб ўтди.
“D” гуруҳи пешқадами Франция терма жамоаси ўз майдонида Қозоғистонга имконият қолдирмади – 8:0. Ушбу ғалабадан сўнг, “хўрозлар” Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу учрашувда Килиан Мбаппе покер қайд этган бўлса, Карим Бензема дублга эришди.
Франция 8:0 Қозоғистон:
Голлар: 1:0 – 6’ Мбаппе, 2:0 – 12’ Мбаппе, 3:0 – 32’ Мбаппе, 4:0 – 55’ Бензема, 5:0 – 59’ Бензема, 6:0 – 75’ Рабьо, 7:0 – 84’ пенальти Гризманн, 8:0 – 87’ Мбаппе.
“E” гуруҳида Бельгия терма жамоаси Эстонияни қабул қилди ва ушбу баҳсда ишончли ғалабани қўлга киритди. Ушбу ғалабадан сўнг, Роберто Мартинес шогирдлари Жаҳон чемпионат йўлланмасини нақд қилди.
Бельгия 3:1 Эстония
Голлар: 1:0 – 11’ Бентеке, 2:0 – 53’ Карраско, 2:1 – 70’ Сорга, 3:1 – 74’ Торган Азар.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Гарет Бэйл сардорлигидаги Уэльс ўз майдонида Беларусь терма жамоаси устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
Уэльс – Беларус 5:1
Голлар: 1:0 – 2’ Ремзи, 2:0 – 20’ Уилямс, 3:0 – 50’ пенальти Ремзи, 4:0 – 77’ Девис, 4:1 – 87’ Консевой, 5:1 – 89’ Роберт
“G” гуруҳида иштирок этаётган Нидерландия терма жамоаси Черногория билан баҳснинг сўнгги дақиқаларда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. Агар ушбу баҳсда “учар голландлар” ғалаба қозонганида, мундиал йўлланмасини қўлга киритар эди.
Черногория 2:2 Нидерландия
Голлар: 0:1 – 25’ пенальти Депай, 0:2 – 54’ Депай, 1:2 – 82’ Вукотич, 2:2 – 86’ Вуйнович.
Штефан Кунс бош мураббийлигидаги Туркия терма жамоаси Гибралтарни қабул қилиб, йирик 6:0 ҳисобида ғалабага эришди ва ушбу гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Жаҳон чемпионати йўлланмаси сўнгги турда Нидерландия, Норвегия ва Туркия ўртасида кечади.
Туркия 6:0 Гибралтар
Голлар: 1:0 – 11’ Актуркўғлу, 2:0 – 38’ Дервишўғлу, 3:0 – 41’ Дервишўғлу, 4:0 – 65’ Демирал, 5:0 – 81’ Дурсун, 6:0 – 84’ Мюлдюр
Шунингдек, Эрлинг Холландсиз Норвегия терма жамоаси Латвияни енга олмади ва гуруҳда учинчи ўринга тушиб қолди. Жамоа сўнгги турда Нидерландия меҳмони бўлади.
Норвегия – Латвия 0:0
Бугун, 14 ноябрь куни Португалия – Сербия, Хорватия ؘ– Россия, Испания – Швеция ўйинлари ўтказилади.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023