Мбаппе зўрлашда гумонланаётган Ҳакимини ҳимоя қилди
Спорт
−
02 Август 7123 2 дақиқа
“Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе собиқ жамоадоши, ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакимига нисбатан 2023 йилда қўзғатилган жиноят иши бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилинди. Бу ҳақда “L’Equipe” нашри хабар берди.
“Биз бу мавзуни тез-тез муҳокама қиламиз ва унга ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ёндашамиз. Аввало, биз ваҳший эмасмиз. Иккинчидан, бундай ҳолатлар карьерамиз бошидаёқ юз бериши мумкинлигини англаб, тайёр бўлганмиз.
Ҳакими аёлларга ҳурмат билан муносабатда бўлади. Мен уни ҳеч қачон ўзини ножўя тутганини кўрмаганман, ҳатто у маст бўлса ҳам. Дўстларимиздан ҳам у ҳақда бундай гаплар эшитмаганман”, деган Мбаппе.
Маълумот учун, Ҳакими 2023 йил февраль ойида ўз уйида бир аёлни зўрлаганликда гумон қилинмоқда. Аёлнинг полицияга айтишича, Ҳакими унга розиликсиз жинсий ҳаракат қилган. У Ҳакимини оёғи билан итариб, уйидан чиқиб кетишга муваффақ бўлган ва эртаси куни полицияга мурожаат қилган, бироқ кейинчалик расмий ариза ёзишдан бош тортган.
Шунга қарамай, прокуратура ушбу ишни ўз назоратига олиб, мустақил терговни бошлаган. Кеча, 1 август куни айблов хулосаси имзоланган. Энди тергов судьяси уни тасдиқлаш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилиши керак. Агар Ҳакими айбдор деб топилса, унга 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь