Мбаппе Елисей саройида Макрон ва Ол Соний билан учрашди

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби аъзоси Килиан Мбаппе Франция Президенти Эммануэль Макрон таклифига биноан Елисей саройида меҳмон бўлди. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.

Манбага кўра, ПСЖ ҳужумчиси Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг расмий ташрифи муносабати билан ташкил этилган кечки зиёфатда иштирок этган. Мбаппедан 10 дақиқа олдин Париж клуби президенти Носир Ал-Хелайфи ҳам кечки овқатга етиб келди.

Қайд этилишича, 25 ёшли футболчи учрашувга таклиф этилган ягона спортчи бўлган. Спорт оламининг бошқа вакиллари Франция футбол федерацияси президенти Филипп Диалло, 2024 йилги Олимпиада ташкилий қўмитаси раҳбари Тони Эстанге ва Франция Профессионал футбол лигаси раҳбари Венсан Лабрун ҳам тадбирда иштирок этди.

Маълумотларга қараганда, учрашувдан кўзланган асосий мақсад Мбаппени ПСЖ билан шартномасини узайтиришга кўндириш эмас. Клуб Килианнинг мавсум охирида кетиш ҳақидаги қарорини қабул қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе ПСЖ Эмманюэль Макрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг