Мбаппе “Реал Мадрид”да мавсум футболчиси деб топилди
Спорт
−
10:30 172 1 дақиқа
Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе “Реал Мадрид”да 2025-2026 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
27 ёшли футболчи ушбу совринни кетма-кет иккинчи мавсум қўлга киритмоқда.
Мбаппе ортда қолган мавсум Ла Лигада 31 та учрашувда 25 та гол уриб, мавсумнинг энг яхши тўпурарига айланди.
Шунингдек, француз ҳужумчиси жорий Чемпионлар лигасида ҳам энг сермаҳсул футболчи бўлди – у мусобақада 15 та гол урди. “Реал Мадрид” эса турнирнинг чорак финали ўз юришини тўхтатганди.
Мадридликлар 2025-2026 йилги мавсумни совринсиз якунлади. Жамоа Испания чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади, Чемпионлар лигасини тарк этди, Испания Суперкубоги финалида “Барселона”га мағлуб бўлди ҳамда мамлакат Кубогининг 1/32 финалида “Альбасете”га ютқазди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Челси”нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо Килиан Мбаппени Лондон клубига олиб ўтишга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Live
Барчаси