Мбаппе ПСЖни бошқаришда иштирок этиши мумкин

Спорт 4806
image

ПСЖ клуби ҳужумчи Килиан Мбаппега янги таклиф билан чиқди. Франция клуби футболчига клуб бошқарувида иштирок этишига рухсат бермоқчи. Бу ҳақда “El Chiringuito TV” телеканали хабар берди.

Манбага кўра, ПСЖ раҳбарияти жамоасининг асосий юлдузини “Реал Мадрид”га қўйиб юбормасликка астойдил ҳаракат қилмоқда. Француз клуби Мбаппега келаси мавсумдан бошлаб жамоа лойиҳасининг эгаларидан бири бўлишни таклиф қилди. 23 ёшли футболчи ушбу таклифни қабул қилса, жамоанинг мураббийи алмашишида ўз сўзини айта олади ва клубнинг трансфер сиёсатига аралашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум парижликлар сафида Мбаппе барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол ва 26 та голли узатмага муаллифлик қилган. Жорий йилнинг 30 июнь куни унинг ПСЖ клуби билан шартномаси тугайди. Шундан сўнг, Килиан Мбаппе эркин агент сифатида исталган жамоа сафига  қўшилиши мумкин. “Тransfermarkt” портали франциялик иқтидор эгасини 160 миллион еврога баҳоламоқда. Бу жаҳон футболидаги энг қиммат нарх ҳисобланади.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 187
Рейтинг: 3
Теглар
t
×