Мбаппе ПСЖда қолиши учун Макрон унга нима деганини айтди
Спорт
−
06 Сентябрь 2022
11734Франция терма жамоаси ва ПСЖ клуби футболчиси Килиан Мбаппе касбий қарори тўғрисида мамлакат Президенти билан гаплашишни хаёлига ҳам келтирмаганини маълум қилди. Килиан бу ҳақда “The New York Times” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.
“Қайси клубда фаолиятимни давом эттиришимдан қатъий назар пул оламан. Мен ҳар қандай жамоада ўз даражамни намойиш этаман. Мамлакат Президенти (Эмманюэль Макрон) билан келажагим ва касбий қарорим ҳақида гаплашаман, деб хаёлимга ҳам келтирмагандим. Бундай вазият ҳақиқатдан ақлдан оздиради ва бу ҳақиқий жиннилик. Макрон менга шундай деди: “Мен қолишингни хоҳлайман. Ҳозир кетишингни истамайман. Сен мамлакат учун жуда муҳимсан”, деган ПСЖ ҳужумчиси.
Маълумот учун, Килиан Мбаппе жорий мавсумда ПСЖ сафида 5 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди. “Трансфермаркт” портали франциялик иқтидор эгасини 160 миллион еврога баҳоламоқда.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023