Мбаппе Озарбайжонга қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин

Спорт

image

Килиан Мбаппе Франция терма жамоасининг Клерфонтенда бўлиб ўтган машғулотида қатнашмади. “Реал Мадрид” ҳужумчиси ўтган ҳафта охирида “Вильярреал”га қарши ўйинда ўнг тўпиғидаги ноқулайликдан шикоят қилган эди. Футболчи жароҳати сабаб Озарбайжонга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда AS хабар берди.

Жаҳон чемпионати совриндори тиббий штаб томонидан тузилган режа асосида дам олиш кунини ўтказди. Озарбайжонга қарши ўйинда майдонга тушишга тайёрми ёки йўқлиги ҳали номаълум. Франция футбол федерацияси Мбаппе билан бир қаторда, “Ливерпул” ҳимоячиси Ибраима Конатега нисбатан ҳам эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Иккала футболчига ҳам жароҳат хавфини оширмаслик мақсадида спорт залида индивидуал машғулотлар белгиланди.

Шунингдек, федерация ўнг оёғидаги оғриқ туфайли йиғинни тарк этган Брэдли Барколадан фарқли равишда, Мбаппенинг ҳолати жиддий эмаслиги билдирилмоқда.

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам бу борада қуйидагича изоҳ берди:

“Мен у билан гаплашдим. У бу ерда, кичик муаммоси бор холос. Акс ҳолда у йиғинга келмаган бўларди. Тиббий гуруҳ билан вазиятни баҳолаймиз ва кейин қарор қабул қиламиз”, дейди Дешам.

Шунингдек, Дешам Озарбайжон ва Исландияга қарши ўйинларда ротация қўлланишини, Мбаппе эса ортиқча хавф остида қолмаслигини таъкидлади:

“Реал Мадрид” ҳужумчиси жароҳат сабаб “Вильярреал” билан ўйин тўлиқ ҳаракат қилмаган  бўлса-да, терма жамоа йиғинида бўлишни истади. У  машғулотда ўзини синовдан ўтказади ва шундан сўнг тиббий ходимлар билан биргаликда терма жамоа йиғинига қайтиш ёки Мадридга тикланиш учун қайтиш бўйича қарор қабул қилинади".

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” ҳужумчиси Ламин Ямал яна чов соҳасида ноқулайлик ҳис қилмоқда ва шу сабабли 2-3 ҳафта давомида майдонга туша олмаслиги сабаб футболчи Испаниянинг FIFA кунлари учун эълон қилинган кенгайтирилган таркибдан чиқариб юборилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Озарбайжон Килиан Мбаппе Реал Мадрид Исландия Брэдли Баркола

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг