Мбаппе “Олтин тўп” учун асосий даъвогар кимлигини айтди

Спорт 5719
image

Франция терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клуби футболчиси Карим Бензема 2022 йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун асосий фаворит. Бу ҳақда “L'Equipe” нашри ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг сўзларига таяниб, хабар берди.

“Карим Бензема 34 ёшда ва ҳаётидаги асосий мавсумини ўтказди. Бензема Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва у бу муваффақиятнинг асосий яратувчисига айланди. Агар Каримнинг ўрнида бўлганимда ва соврин олмаганимда “Олтин тўп”ни бир умрга унутган бўлардим”, деган Мбаппе.

Аввалроқ, “France Football” бу йилги “Олтин тўп”га номзод 30 нафар футболч номини эълон қилди. Месси бу рўйхатга 2005 йилдан бери киритиларди. Аммо бу йил аргентиналик футболчига номзодлар қаторидан жой топилмаган.

Маълумот учун, Бензема 2009 йилнинг ёзида “Лион”дан “Реал”га ўтган эди. Ҳозирда Карим Мадрид жамоаси сардори ҳисобланади. Франциялик футболчининг мадридликлар билан шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охиригача имзоланган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 191
Рейтинг: 3
t
×