Мбаппе, Неймар ва Месси учлиги ПСЖ ҳужумини кучсизлантиради – Оуэн

Спорт 7065
image

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн ПСЖ ҳужумчилари Килиан Мбаппе, Неймар ва Лионель Месси учлигини танқид қилди.

“Биз бундай ҳужумчиларга эга жамоага ҳавас билан қарасак бўлади. Уларнинг барчаси бир-биридан ажойиб. Аммо улар биргаликда ПСЖ ҳужумини кучсизлантиради. Мен ПСЖ нима учун Чемпионлар лигасининг фаворитларидан бири сифатида кўрилаётганини тушунмаяпман. Ўйлайманки, инглиз жамоалари улардан анча яхши”, дейди Оуэн.

Эслатиб ўтамиз, Майкл Оуэн фаолияти давомида “Ливерпуль”, “Реал Мадрид”, “Ньюкасл” ва “Манчестер Юнайтед” клубида ўйнаган. Англия терма жамоаси тарихидаги энг яхши 5-тўпурар ҳисобланади. “Уч шерлар” сафида 89 учрашувда майдонга тушган ва 40 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Шунингдек, Оуэн 2001 йилда “Олтин тўп” совринини қўлга киритган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 301
Рейтинг: 3
t
×