Мбаппе нега Зидан билан камроқ кўришишга ҳаракат қилади?
Спорт
−
19 Март
4742“Реал” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе нима учун “Реал”нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан билан нега имкон қадар камроқ кўришишга ҳаракат қилиши сабабини айтди.
“Охирги пайтларда мен Зидан билан тез-тез йўлимни кесиб ўтмасликка ҳаракат қиляпман, чунки унинг терма жамоа бош мураббийига айланиши ҳақидаги миш-мишларни кучайтирмоқчи эмасман”, дейди Мбаппе.
Ҳозирда ОАВда Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам терма жамоани тарк этиши, Зидан эса унинг ўрнига келиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Маълумот учун, Зинедин Зидан мураббийлик фаолияти давомида фақат “Реал Мадрид” клубида ишлаган, у 2016 йилдан 2018 йилгача ва 2019 йилдан 2021 йилгача Мадрид жамоасини бошқарган. Франциялик мураббий “қаймоқранглилар” билан биргаликда икки карра Испания чемпиони, икки карра Испания Суперкубоги ва уч карра Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди.
LiveБарчаси