Мбаппе Мессининг рекордини янгилади

Спорт 1741
image

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Европа Чемпионлар лигасида 40 та гол урган энг ёш футболчига айланди. Бу ҳақда "Opta Sports" нашри хабар берди.

Франциялик форвард 23 ёшу 10 ойлигида бу натижага эришди. Ушбу кўрсаткич бўйича Мбаппе 24 ёшу 4 ойигида ЕЧЛда 40 та гол урган жамоадоши, аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг рекордини янгилади.

ПСЖ Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ)  гуруҳ босқичининг сўнгги турида "Ювентус"ни мағлуб этди. Гуруҳ босқичи якунига кўра, жамоа 14 очко билан 2-ўринни эгаллади. Кутилмаганда "Бенфика" гуруҳда етакчи бўлди.

Жорий мавсумда ЕЧЛ гуруҳ босқичида Мбаппе тўлиқ 6 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 3
Теглар
t
×