Мбаппе Мадридда машина ҳайдай олмайди
Спорт
−
18 Июль
5297Расман “Реал” футболчисига айланган франциялик футболчи Килиан Мбаппе Мадридда автомобиль ҳайдаш имкониятига эга эмас. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.
Манбага кўра, 25 ёшда Мбаппеда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ ва футболчининг ўзи ҳам автомобиль бошқаришга унчалик қизиқмайди.
“Менда ҳайдовчилик гувоҳномаси каби оддий нарсалар йўқ. Қисқа вақтда яхшигина ютуқларга эришдим, ихтиёримда ҳайдовчилар бор. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш масаласи мени сира ўйлантирмаган”, дейди Килиан.
Қайд этиш жоиз, “Реал”га ўтиш орқали Мбаппенинг болаликдаги орзуси ушалди. У болалигидан “қироллик клуби” сафида тўп тепишни ният қилган. Шунингдек, Килиан тақдимот пайтида Криштиану Роналдунинг афсонавий иборасини такрорлади – “Уно, дос, трес...Ҳала Мадрид!”
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” ҳимоячи Лукас Васкес билан шартномани узайтиргани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь