Мбаппе билан 3 йиллик битим ПСЖга қанчага тушади?

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб билан янги шартномасига кўра катта миқдорда маош олиши мумкин. Бу ҳақда “Le Parisien” нашри хабар берди.

Қайд этилишича , бу спорт тарихидаги энг йирик шартнома ҳисобланади. Мбаппе уч йил ичида 636 миллион евро ишлаб олиши мумкин.

Килиан Мбаппенинг ПСЖдаги амалдаги шартномаси бўйича маоши йилига 72 миллион еврони ташкил қилади, содиқлик учун бонуслар эса йилига 70-90 еврони ташкил қилади. Француз манбаларига кўра, барча имтиёзларни  ҳисобга олган ҳолда, Мбаппега  уч йил давомида тахминан 630 миллион евро тўланади – бу футбол тарихидаги энг йирик шартнома.

Жорий мавсумда 23 ёшли футболчи Франция чемпионатида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди.

Килиан Мбаппенинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган, бироқ футболчининг илтимосига кўра яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин.

Маълумот ўрнида аввалги рекордчи Лионель Месси эди, у 2017 йилдан 2021 йилгача “Барселона”да тахминан 555 миллион евро ишлаб топган.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Килиан Мбаппе ПСЖ

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг