МБ икки банкни жаримага тортди

Жамият 3391
image

Марказий банк банклар томонидан мижозларга банк хизматларини кўрсатишда қонунчилик талабларига риоя этмаслик ҳолатлари мавжудлигини аниқлади.

Маълум қилинишича, "Ипотека-банк" АТИБ билан фуқаро Д.Н. ўртасида 2018 йилда уй-жой сотиб олиш мақсадида кредит шартномаси тузилган бўлиб, ушбу ипотека кредити қарз олувчига йиллик 9 (тўққиз) фоиз ставка билан ажратилган. Бироқ, Ипотека-банк кредит шартномаси шартларига амал қилмасдан, қарз олувчига кредитдан фойдаланганлиги учун йиллик 16 (ўн олти) фоиз ставкасида фоиз ҳисоблаган. 

Бундан ташқари, "Агробанк" АТБ томонидан фуқаро А.О.га тегишли бўлган банк картаси орқали операциялар амалга оширилиши асоссиз равишда тўхтатиб қўйилган ва ушбу факт ҳақида фуқарога ҳабар берилмаган. 

Марказий банк томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини тиклаш билан бир қаторда уларнинг ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйган банкларга нисбатан ҳам жавобгарлик чоралари кўрилмоқда. 

Жумладан, банк хизматлари кўрсатишда йўл қўйилган қоидабузарликлар учун "Ипотека-банк" АТИБ ва "Агробанк" АТБдан Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 57-моддасига мувофиқ жарима ундирилди.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 80
Рейтинг: 3
t
×