Майкл Жордан дунё болалари учун 10 миллион доллар хайрия қилди

Спорт

image

Америкалик афсонавий баскетболчи Майкл Жордан туғилган куни арафасида “Make-A-Wish” жамғармасига 10 миллион доллар хайрия қилди.

“Ўтган 34 йил давомида “Make-A-Wish” билан ҳамкорлик қилиш ҳамда кўплаб болаларга табассум ва бахт келтиришга ёрдам бериш шарафига муяссар бўлдим. Мана шундай оғир дамларда уларнинг чидамлилигини кўриш ҳақиқатдан ҳам илҳом бахш этди”, дейди у.

“Make-A-Wish Foundation” халқаро хайрия жамғармаси бўлиб, касал бўлган болаларнинг истакларини рўёбга чиқаришга ёрдам беради.

Маълумот учун, Майкл Жордан фаолияти давомида “Чикаго Буллз”, “Вашингтон Уизардс” каби жамоаларда ўйнаган. Баскетболчи 6 марта НБА (миллий баскетбол лигаси)да ғолиб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

хайрия Майкл Жордан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг