Майкл Пенс АҚШга оғир кунлар яқинлашаётганини айтди
Олам
−
29 Сентябрь 2020
8071Яқин кунларда АҚШ аҳолиси орасида коронавирус юқтирганлар сони кўпаяди. Бу ҳақда 28 сентябрь куни Оқ уйда нутқ сўзлаган АҚШ вице-президенти Майкл Пенс маълум қилди.
"Қўшма Штатларнинг 10 та штатида коронавирусга чалинганлар ортяпти. Бу эса яқин кунларда АҚШда касаллар сони ҳаддан зиёд кўпайиб кетишини англатади", деди АҚШ вице-президенти.
Маълумот учун, COVID-19 пандемияси бошланганидан бери дунёда коронавирус асоратлари билан вафот этганлар сони 1 миллиондан ошиб кетган.
Коронавирус тарқалиши бўйича АҚШ , Ҳиндистон ва Бразилия етакчилик қиляпти.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 068 нафарни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси