Масжидул-Ҳарам карантиндан кейин очилди

Олам

image

Саудия Арабистони мамлакатдаги бош ва дунёдаги энг йирик Ал-Ҳаром масжидини очди. Бу ҳақда “The Daily Star” нашри хабар берди.

Етти ойдан кейин масжидда ибодат қилишга рухсат берилди. Бунгача у коронавирус пандемияси сабаб ёпиб қўйилганди. Ҳозирча унга фақатгина подшоҳлик фуқаролари кириши мумкин.

Аввалроқ, октябрь ойида Саудия Арабистони Исломдаги муқаддас қадамжоларга зиёрат қилишга қисман рухсат бериб, Маккани очганди. Аммо бу хорижликларга тааллуқли эмасди.

2020 йил апрелда Саудия Арабистони қироллик оиласининг 150 дан ортиқ аъзоси коронавирусга чалингани хабар қилинганди. Мамлакатда пандемия бошланганидан бери 340 минг киши коронавирусга чалинган ва 5,1 минг нафар бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Макка Масжидул-Ҳарам

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг