Маст куёв қайинакасининг қотилига айланди

Жамият

image

Урганчда куёв ва қайинакалар ўртасида зиёфат қотиллик билан якунланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Урганч шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган М.Д. 14 июль куни ўз уйига қайинакалари, 1972 йилда туғилган С.Э. ва 1974 йилда туғилган С.А.ни зиёфатга таклиф қилган. Уларни турли нозу-неъмат ва спиртли ичимликлар билан сийлаган.

Маст бўлгандан кейин куёв ва қайинаклар ўртасида жанжал чиққан. Олишувда ўзини ёлғиз сезган куёв 45 ёшни қаршилаган қайинакаси С.А.нинг кўксига ошхона пичоғини санчган ва қайинака олган тан жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан (Қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумондор эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Урганч

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг