Маскнинг бойлиги 300 млрд доллардан ошди
Олам
−
09 Ноябрь
3608Tesla яна 1 триллион долларлик бозор капиталлашувига эришди, Илон Маск эса Дональд Трампнинг ғалабасидан сўнг 300 миллиард доллар бойликка эга бўлган инсонга айланди. Бу ҳақда “Forbes” хабар берди.
Қайд этилишича, Tesla компаниясининг бозор қиймати 10 фоиздан ортиққа ўсиб, акциялар нархи деярли 330 долларга етган. Бу эса 2022 йилнинг апрелидан бери биринчи марта компаниянинг бозор капиталини яна 1 триллион долларга қайтишига сабаб бўлди. Шу асосда Маскнинг бойлиги икки йил ичида биринчи марта 300 миллиард доллардан ошди. Хусусан, бир кунда унинг бойлиги 13 миллиард долларга ортиб, уни энг яқин таъқибчиси Ларри Эллисондан 70 миллиард долларга бойроқ қилди.
Маск Tesla компаниясининг энг катта акционери бўлиб, 13 фоиз акцияга эга. Ушбу улуш қиймати тахминан 130 миллиард долларни ташкил этади. Аммо Tesla акциялари ҳали ҳам 2021 йил охиридаги энг юқори қийматларидан 25 фоиз паст. Ўша пайтда унинг бойлиги 320 миллиард долларга етган.
Маълумот учун, Маск яқинда АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонган Трампни фаол қўллаб-қувватлайди. Хусусан, унинг сайловолди кампаниясига 130 миллион доллар хайрия қилган. Баъзи таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Трампнинг ғалабаси Теsla учун фойдали бўлиши мумкин. Масалан, электротранспортга бўлган солиққа тортиш имтиёзларини бекор қилиш компанияга рақобат устунлигини бериши, Хитой автомобиллари бўйича тарифларни қўллаб-қувватлаш ва Tesla’нинг ягона транспорт воситалари бўйича инновацияларининг тезроқ тасдиқланишини таъминлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ TikTok’нинг бош компанияси – ByteDance асосчиси, 41 ёшли дастурчи Чжан Иминнинг бойлиги 49,3 миллиард долларга етиб, шу орқали у Хитойнинг энг бой одами бўлгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси