Маск – Цукерберг жанги бўйича янги маълумотлар пайдо бўлди

Бу қизиқ

image

UFC президенти Дана Уайт таниқли бизнесменлар Илон Маск ва Марк Цукерберг ўртасидаги жангни ташкил этишга шахсан ўзи бош-қош бўлмоқчи. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Манбага кўра, промоушен президенти ҳар икки ишбилармон билан кунора гаплашиб туради.

Қайд этилишича, тўқнашув UFC шафелигида ўтказилмайди. Томонлар жангдан тушган барча маблағни хайрия ишларига йўналтиришга ҳам келишиб олган.

Таъкидлаш жоиз, бир қатор UFC жангчилари Илон Маск ва Марк Цукербергни машқ қилишида ёрдам бериш истагини билдирган. Россиялик жангчи Ҳабиб Нурмуҳаммедов эса  Маск – Цукерберг тўқнашувини Доғистонда ўтказиш таклифини берди.

Эслатиб ўтамиз, Цукерберг ва Маск 20 июнь куни Twitter'да жанжал қилиб, АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида октагонда жанг қилишга келишиб олганди. Бироз вақт ўтгач, Дана Уайт ҳар икки бизнесменнинг нияти жиддий эканини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск Марк Цукерберг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг