Маск Трампнинг сайловолди кампаниясига хайрия қилди
Олам
−
13 Июль
5383Миллиардер Илон Маск АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг сайловолди кампаниясига хайрия қилди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, тадбиркор Трампни қўллаб-қувватловчи America PAC сиёсий фаоллик қўмитасига пул хайрия қилган. Маск қанча пул ўтказгани номаълум. Аммо “Bloomberg” манбалари бу миқдорни "сезиларли" деб атамоқда.
Қайд этилишича, Маск ҳали АҚШ президентлигига номзодларнинг бирортасини очиқ қўллаб-қувватламаган.
Шунингдек, тадбиркор агентликнинг хайрия маълумотларига изоҳ бериш сўровига жавоб бермади. Трамп кампанияси ва America PAC ҳам изоҳ беришдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, Илон Маск АҚШнинг амалдаги раҳбари Жо Байден ва собиқ президент Дональд Трамп ўртасида бўлиб ўтган сайловолди дебатдан кейин Америка ҳукуматини аслида ҳеч ким бошқармаётганини тахмин қилганди.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси