Машинанинг ичида 4 киши тириклайин ёниб кетди
3-саҳифа
−
19 Август 2023
28976Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 18 август куни соат 23:30 ларда Туркистон вилояти ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган Nissan қарама-қарши йўналишдаги Мерcедес-Бенз билан тўқнашиб ЙТҲ содир этган. Оқибатда Mercedes-Benz салонида ёнғин юзага келган ва унинг ичидаги ҳайдовчи ҳамда 3 нафар йўловчи тириклайин ёниб кетган.
“Автоҳалокат оқибатида Мерcедес ёниб кетган ва унинг салонида бўлган 3 нафар йўловчи ва ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган”, дейилади хабарда.
ИИВга кўра, мазкур ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Nissan ҳайдовчиси мамлакат Жиноят кодексининг 345-моддаси (автоуловни бошқараётган шахс томонидан йўл ҳаракати қоидаларини ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, бепарволик туфайли икки ёки ундан ортиқ одамнинг ўлимига сабабчи бўлиш) билан 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши ҳамда 7 йилгача маълум лавозимларни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида бир оиланинг 3 нафар аъзоси ҳалок бўлган эди. Маълум қилинишича, DAF русмли бензовоз билан тўқнашган Lexus'нинг ҳайдовчиси, унинг рафиқаси ва боласи машина ичида тириклайин ёниб кетган.
LiveБарчаси