Машғулот вақтида Терри ҳаммамизни ўлдирмоқчи бўлганди – Эшли Коул

Спорт 2369
image

“Челси”нинг собиқ футболчилари – Эшли ва Жо Коул машғулот вақтида жамоанинг собиқ сардори Жон Терри билан боғлиқ воқеани эслади.

“Жо финт ишлатиб, Террини алдаб ўтди. Сардоримиз эса уни елкаси билан итариб юборди ва уни ўлдирмоқчи бўлди. Мен кулиб юбордим. Жон мени ҳам ўлдирмоқчи бўлди. Сўнгра мураббийимиз кулди. Терри эса атрофдагиларнинг ҳаммасини ўлдирмоқчи бўлди”, дейди Эшли Коул.

Жо Коул ҳам ушбу вазиятга изоҳ берди:

“Қандай қилиб уни алдаб ўта олардим? Эҳтимол, бу фақат бир марта содир бўлган. Шундан сўнг, Террига спорт залига боришни таклиф қилдим. Мен уни тушунаман, у шунчаки ғазабланганди. Жон барчанинг ҳурматига сазовор футболчи”.

Эслатиб ўтамиз, Жо ва Эшли Коул “аристократлар” сафида чап қанот ҳимояси ва ҳужумида биргаликда ҳаракат қилган. Бироқ, 2010 йилда Жо “Ливерпуль”га кўчиб ўтган.

Жон Терри эса “Челси” сафида 5 марта АПЛ ва Англия кубоги, Чемпионлар лигаси (2012) ва Европа лигаси (2013) ғолиблигини қўлга киритган. 2018 йил октябрь ойида Терри футболчилик фаолияти якунланганини эълон қилганди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 80
Рейтинг: 3
t
×