Машғулот вақтида ММА'чининг юраги хуруж қилиб қолди
Спорт
−
29 Июнь 2023
7236Дунёдаги иккинчи рақамли ММА промоушени ҳисобланган Bellator ташкилоти аъзоси Крис Ленсиони машғулот вақтида юз берган юрак ҳуружи билан шифохонага ётқизилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, унинг ҳаёти сақлаб қолинган, аммо узоқ вақт давомида касалликнинг асоратлари сақланиб қолиши, спортдаги фаолиятига жиддий тўсқинлик қилиши мумкин.
Мазкур ҳолат жорий йилнинг 8 июнь санасида юз берган. Бугун, 29 июнь куни ММА'чи ўзига келгани, бироқ аҳволи ўта оғирлиги айтилмоқда.
“У ўзига келди, бироқ ҳеч нарса аввалгидек эмас. У спортдан кетиши мумкин, буни вақт кўрсатади. Тикланиш учун йиллар керак бўлади. Тушунишингизни истардим, у 20 кун хушсиз ётди. Ҳозир ҳаммаси яхши, ҳарқалай умид бор”, дейди спортчининг хотини Марк.
11 август куни Крис навбатдаги жангини ўтказиши керак эди, аммо унинг ўрнига спортчи ҳаётидаги энг оғир жангни бошдан кечирди.
“Кутиб туринг, жангчи қайтади”, дейди Крис Ленсиони.
Маълумот учун, Крис ММА'да 11 та жанг ўтказган. Уларнинг 8 тасида рақибларидан устун келган бўлса, 3 марта мағлубият аламини тотиб кўрган.