Машҳур волейболчи вафот этди

Спорт

image

СССР терма жамоаси таркибида 1976 йилги Олимпия ўйинлари кумуш медалини қўлга киритган волейболчи Лариса Берген 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 7 апрель куни Россия волейбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

“Россия волейбол федерацияси афсус билан Лариса Абрамовна Берген вафот этганини маълум қилади. Биз Лариса Абрамовнанинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади федерация хабарида.

Берген СССР терма жамоаси таркибида икки карра Европа чемпиони (1971, 1975) ва 1973 йилги Жаҳон кубоги ғолиби бўлган. Волейболчи Олмаотанинг АДК ва Москванинг “Динамо” жамоасида ўйнаган.

Лариса Берген спортчилик фаолиятини якунлагач, фамилиясини Гончаровага ўзгартирди ва мураббий бўлиб ишлади.


Мақола муаллифи

Теглар

волейбол Лариса Берген

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made