Машҳур германиялик мураббий “Пахтакор” мураббийига айланадими?
Спорт
−
11:05
11448Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг “Пахтакор” клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг германиялик таниқли мураббий Йоахим Лёв билан тушган сурати тарқалди ва бу ҳолат немис мутахассисининг Тошкент клуби устозига айланиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларни келтириб чиқарди.
2014 йилда Германия терма жамоасини жаҳон чемпионига айлантирган 64 ёшли Лёв 2021 йилдан ишсиз ҳисобланади. У фаолияти давомида Германия терма жамоасидан ташқари ўз мамлакати, шунингдек, Австрия ва Туркиянинг бир нечта клубларини бошқарган.
У Тошкент клуби мураббийи бўлиш-бўлмаслиги ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
QALAMPIR.UZ манбасига кўра, “Пахтакор”ни бирор топ мураббий бошқариш эҳтимоли йўқ эмас, жумладан, Лёв ёки унинг даражасидаги мутахассислар Тошкент клуби устозига айланиши мумкин.
Маълумот учун, ўтган мавсум чемпиони ҳисобланган “Пахтакор” клубининг жорий мавсум унчалик ишлари юришмади. “Шерлар” 25 та турдан кейин 38 очко билан Ўзбекистон чемпионатида 5-ўринни эгаллаб турибди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь