Март ойида кучли магнит бўронлари кутиляпти

Жамият

image

Жорий йилнинг 9-10 март кунлари баҳорнинг илк ойидаги энг кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда  “Известия” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, 15, 16, 21 ва 22 март кунлари ҳам ўртача интенсивликдаги геомагнит тебранишлари давом этади. Ойнинг сўнгги магнит бўрони 27-28 март кунлари рўй беради ва бу таъсирчан одамлар учун қон босимининг кўтарилиши ва умумий саломатликнинг ёмонлашишига сабаб бўлиши  мумкин.

Мутахассисларнинг фикрича, магнит бўронлари юқори ёки паст қон босимига мойил бўлган юрак-қон томир касалликларига йўлиққан одамларга таъсир қилади. Унинг таъсирида қон томирларининг назоратсиз торайиши ва кенгайиши сабабли, шифокорлар об-ҳавога боғлиқ мигрень, бош оғриғи, мушак оғриғи, апатия ва умумий ҳолсизлик ҳолатларини қайд этади.

Маълумот учун, магнит бўронлари Қуёш-Ер физикасининг энг муҳим элементларидан бири бўлиб, унга нисбатан "космик об-ҳаво" атамаси қўлланилади. Магнит бўронлар - Қуёшдаги тебранишлар оқибатида бир неча соатдан бир неча кунгача давом этадиган Ер магнит майдонидаги бузилишлардир. Улар сунъий йўлдош ва бошқа технологияларга ҳам таъсир қилиши мумкин.

Бундай пайтда камида 7-8 соат ухлаш маслаҳат берилади. Овқат рационидан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.

Шунингдек, контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони кузатилганида саломатлик учун фойдали бўлади.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

магнит бўрони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг