Марсело “Ал-Наср” таклифини қабул қилди

Спорт

image

“Интер” жамоасининг хорватиялик ярим ҳимоячиси Марсело Брозович Саудиянинг “Ал-Наср” клуби таклифини қабул қилди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

Романога кўра, бугун, 30 июнь куни хорватиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтади ва 2026 йилнинг ёзига қадар ҳисобланган шартномага имзо чекади.

Қайд этилишича, “Ал-Наср” Брозович учун “Интер” жамоасига 23 миллион евро тўлайди. Марселонинг ўзи эса 3 йиллик шартнома даврида 100 миллион евро маблағни қўшимча бонуслар билан бирга олади.

Маълумот учун, “қора-кўклар” сафига 2015 йилда Загребнинг “Динамо”сидан кўчиб ўтган хорватиялик ўтган мавсумда А Серияда “Интер” сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Шунингдек, у Хорватия терма жамоаси таркибида 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг кумуш медали ва 2022 йилги ЖЧнинг бронза медали соҳибига айланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фабрицио Романо Ал-Наср Марсело Брозович

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг