Марсда катта миқдорда муз захиралари топилди 

Бу қизиқ 11135
image
-

“ЭкзоМарс-TGO” зонди Марснинг Маринер водийси марказида йирик муз захираларини топди. Ушбу кашфиёт Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти ядровий планетология бўлими бошлиғи Игор Митрофанов бошчилигидаги россиялик ва нидерландиялик олимларга тегишли. Бу ҳақда Европа космик агентлиги сайтида хабар берилган. 

“TGO зонди чанг ва тупроқ қатлами остида яширинган Марс суви захираларини қидириши ва ўрганиши мумкин, биз буни ўтмишда топа олмаган эдик. Хусусан, FREND қурилмаси Маринердаги қоялар тизимида сиртининг 40 фоизи муз қатламидан иборат майдонни аниқлади”, деб таъкидлаган тадқиқот муаллифлари. 

Маринер водийси Марснинг жанубий яримшарида жойлашган улкан каньонлар тизимидир. Уларнинг тахминий узунлиги тахминан 4,5 минг километр, чуқурлиги эса 11 километр. 

“ЭкзоМарс-TGO” зонди бортида ўрнатилган FREND нейтрон спектрометри муз захираларини очишга ёрдам берган. Астрономларнинг фикрича, Хаос Кандоранинг ер юзасига яқин жинсларидаги сув миқдори камида 40 фоизни ташкил қилади. 

“Бу Маринер водийсидаги ўзига хос иқлим ва геологик шароитлардан дарак ёки маҳаллий сув захиралари доимий равишда тўлдирилиб борилишидан далолат беради”, деб хулоса қилган олимлар.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 494
Рейтинг: 3
Теглар
t
×