Марсда 3,7 млрд йиллик углерод занжирлари топилди
Олам
−
25 Март
3805Франциянинг Миллий илмий тадқиқотлар маркази (CNRS) олимлари АҚШ, Мексика ва Испаниядаги ҳамкасблари билан бирга Марсда шу кунгача топилган энг узун органик занжирларни аниқлади. Тадқиқот натижалари PNAS журналида эълон қилинди.
Қайд этилишича, кашфиёт NASA'нинг Curiosity марсоходи ёрдамида амалга оширилган. Ушбу марсоход 2012 йилдан буён Қуёш тизимидаги тўртинчи сайёрадаги Гейл кратерини ўрганмоқда. Топилган намуналар геологик фаолликнинг йўқлиги ва паст ҳарорат туфайли яхши сақланиб қолган. Уларнинг ёши 3,7 миллиард йилга тенг – бу даврда Ерда ҳаёт эндигина пайдо бўла бошлаган эди.
Углерод занжирлари 12 та углерод атомидан иборат бўлиб, уларнинг хусусиятлари Ерда биологик жараёнлар натижасида ҳосил бўладиган ёғ кислоталарига ўхшайди. Бу топилма Марсда ҳаётга ўхшаш органик бирикмаларни излашга йўналтирилган кейинги миссиялар учун янги йўл очиб беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ халқаро олимлар гуруҳи Марсда қадимда муздан ҳоли сув ҳавзалари мавжуд бўлганини тасдиқловчи тўлқин изларини аниқлаган эди. Ушбу излар тош жинсларда сақланиб қолган бўлиб, улар тахминан 3,7 миллиард йил аввал Марснинг иқлими сувни юзада суюқ ҳолда сақлаш учун етарли даражада илиқ ва зич бўлган даврда пайдо бўлган.
LiveБарчаси
Доллар курси яна тушди.
26 Март