Марокашда зилзиладан қурбон бўлганлар 2100 дан ошди

Олам

image

Марокашда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар 2122 нафарга, жароҳатланганлар эса 2421 кишига етди. Бу ҳақда “Al Jazeera” телеканали мамлакат Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, қутқарувчилар йўллардаги катта тўсиқлар туфайли аҳоли энг кўп жабрланган ҳудудларга етиб боришга қийналяпти. Зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар тўққизта вилоят ва префектураларда қайд этилган.

Қатар расмийлари Марокашга еттита қидирув-қутқарув вертолёти, чодирлар, тиббий асбоб-ускуналар ва озиқ-овқат кўринишида ёрдам жўнатган. Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ташкилотнинг Марокашдаги филиалини қўллаб-қувватлаш учун қарийб 1 миллион доллар ажратган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 сентябрга ўтар кечаси Марокашда 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила эпимаркази мамлакатнинг тўртинчи йирик шаҳри бўлган Марракешдан 75 км (44 миля) узоқликда жойлашган Атлас тоғларида бўлган. Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VI га мамлакат ҳудудида юз берган табиий офат оқибатида одамлар ҳалок бўлгани юзасидан таъзия йўллаганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила Марокаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг