Марокашда зилзила қурбонлари 2 мингдан ошди
Олам
−
10 Сентябрь 2023
4115Кеча, 9 сентябрь куни Марокашда юз берган кучли зилзила қурбонлари 2 минг кишидан ошди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, зилзила оқибатида 1400 дан ортиқ одам оғир жароҳатланган, 2 000 дан зиёд киши эса ҳалок бўлган.
Энг оғир талафотлар Марракеш шаҳри жанубидаги ҳудудларда қайд этилган.
Мамлакат Подшоҳи Муҳаммад VI уч кунлик миллий мотам эълон қилиб, омон қолганларга бошпана, озиқ-овқат ва бошқа ёрдам кўрсатишни буюрган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 сентябрь куни Марокашда 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила эпимаркази мамлакатнинг тўртинчи йирик шаҳри бўлган Марракешдан 75 км (44 миля) узоқликда жойлашган Атлас тоғларида бўлган. Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VI га мамлакат ҳудудида юз берган табиий офат оқибатида одамлар ҳалок бўлгани юзасидан таъзия йўллаганди.