Марокашда автобус ҳалокатга учраши оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Марокашда мамлакатнинг марказий қисмида автобуснинг ҳалокатга учраши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Maghreb Arabe Press” агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

Агентликка кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Азилаль вилоятидаги трассада содир бўлган. Гап шундаки, вилоят ғарбидаги Демнат шаҳрига кетаётган автобус бурилишлардан бирида ағдарилиб кетган.

Воқеа жойига маҳаллий амалдорлар, фуқаро муҳофазаси ходимлари ва жандармерияси ходимлари етиб келган. Расмийлар воқеа юзасидан тергов бошлаган.

Мамлакатнинг Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги агентлиги маълумотларига кўра, ҳар йили Марокашда автоҳалокатда 3000 дан ортиқ одам ҳалок бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистоннинг Хатлон вилоятида жойлашган Кўлоб шаҳрида юк машинаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 10 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳалокат автобус Марокаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made