Марко Асенсио жароҳатидан фориғ бўлди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби футболчиси Марко Асенсио тиззасидан олган жароҳатидан фориғ бўлди. Орадан 8 ой ўтиб хавбек якка тартибда машғулотларга киришди. Коронавирус пандемияси сабаб Испанияда карантин жорий этилгани боис Асенсио уй шароитида машғулот ўтамоқда. Марко Асенсио "Реал Мадрид" таркибида сўнгги бор ўтган йили июль ойида майдонга тушган эди. 

Маълумот ўрнида, коронавирус пандемияси дунё бўйлаб кенг тарқалгани боис Европада кучли бешлик чемпионатлари тўхтатилган. Миллий чемпионат баҳслари қачон давом эттирилиши номаълум. 

Эслатиб ўтамиз, Марко Асенсио 2016 йили "Эспаньол" жамоасидан "Реал Мадрид" клубига кўчиб ўтган. Асенсио "Қироллик клуби" сафида барча мусобақаларда 135 маротаба майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 27 бор ишғол қилган ва 17 та голли узатма оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Реал Мадрид Марко Асенсион

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг