Марказий ўйиндан сўнг Италияда чемпион номи деярли аниқ
Спорт
−
04 Март 2019
5259Кеча Италия А сериясининг 26 турида мусобақа пешқадамлари “Наполи” ва “Ювентус” Неапол шаҳрида ўзаро баҳс олиб боришди. Ўйиндан олдин туринликлар мусобақа жадвалида Анчелотти шогирдларидан 13 очко илгарилаб кетган эди. Шу боисдан ўйинга бўлган интрига бироз паст бўлган бўлсада, “Наполи” футболчилари марказий ўйиндаги ғалаба билан меҳмонларга яқинлашиб олишни мақсад қилишган эди.
Аввалига Миралем Пьянич ва Эмри Жанларнинг голлари эвазига “Ювентус” олдинга чиқиб олди. Шундан кейин “Наполи” турнир жадвалида бўлгани каби ўйинда ҳам таъқибчи ролида ҳаракатланишни бошлади. Иккинчи бўлимда мезбонлар бироз ишончилироқ кўринди ва Калехон 61 дақиқада ҳисобни биттага қисқартирган бўлсада, қолган вақтлар давомида жамоа ҳисобни ўзгартириш ва олдинга чиқиб олишнинг имконини топиша олмади.
Мусобақа якунига 12 тур қолганида энг яқин таъқибчисини 16 очкога ортда қолдираётган “Ювентус”, Италия чемпионлигини деярли нақд қилиб қўйди.