Марказий Осиёда коронавирус билан боғлиқ ҳолат ёмонлашаётгани маълум қилинди

Олам

image

Европада коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ вазият яхшиланмоқда, аммо бутун дунёдаги вазият ёмонлашмоқда. Бу ҳақда кеча, 8 июнь куни Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.

"Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда қарийб 7 миллион ҳолатни (коронавирус инфекцияси) ва 400 мингга яқин одамнинг ўлимини қайд этди. Европада вазият яхшиланаётган бўлсада, глобал миқёсда ёмонлашмоқда", деди ЖССТ раҳбари.

Бош директорнинг таъкидлашича, охирги 10 куннинг тўққизтасида дунёда ҳар куни 100 мингдан ортиқ янги ҳолат қайд этилган. 7 июнь бу рақам бир кунда 136 мингдан ошган. "Кечаги ҳолатларнинг деярли 75 фоизи, асосан, Америка ва Жанубий Осиёда қайд этилди. Африканинг аксарият мамлакатларида COVID-19 ҳолати ёмонлашмоқда. Биз, шунингдек, Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаларида COVID-19 ҳолатлари кўпайиб бораётганини кўрмоқдамиз", деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, ушбу давлатлардаги асосий хавф бу “ўз-ўзини тинчлантириш” бўлмоқда. "Кўплаб мамлакатларда қайта бошланадиган турли хил оммавий тўпланишлар фаол мониторинг ўтказиш зарурлигини таъкидламоқчиман, деди Тедрос Аданом Гебрейесус.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ

Баҳолаганлар

433

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг