Марказий Осиё давлатларининг фаровонлик даражаси бўйича рейтинги эълон қилинди

Бу қизиқ

image

Марказий Осиё давлатларининг фаровонлик даражаси бўйича рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда Лондонда жойлашган Legatum Institute халқаро таҳлилий маркази томонидан тузилган рейтингда келтирилган.

Ушбу рейтингда Қозоғистон 69-ўрин, Қирғизистон 94, Ўзбекистон 100, Туркманистон 107-ўринда қайд этилган. Тожикистон ушбу рейтингда дунёнинг 167 давлати орасида 113-ўринни эгаллаган. Бу Марказий Осиё давлатлари орасидаги энг паст кўрсаткичдир.

Мутахассислар Скандинавия мамлакатлари – Дания, Швеция ва Норвегияни дунёдаги энг гуллаб-яшнаётган давлатлар деб тан олишган. Кучли бешликка Финляндия ва Швейцария ҳам киритилган.

Рейтингни Сомали, Афғонистон, Марказий Африка Республикаси, Яман ва Жанубий Судан якунлаган.

Фаровонлик индекси 2006 йилдан бери дунё мамлакатлари эришган ютуқларни уларнинг фаровонлиги нуқтаи назаридан ўлчайдиган кўрсаткичдир. Индекс жамиятнинг турли жиҳатлари ва ижтимоий фаровонлик параметрларини акс эттирувчи 12 тоифага бирлаштирилган ҳисоб-китоблар асосида тузилган.

Legatum Institute 2007 йилда Дубайда жойлашган Legatum Group инвестиция фирмасининг хайрия бўлими бўлган Legatum Foundation томонидан ташкил этилган. 2015 йилда унга хайрия мақоми берилган. Legatum институти 40 дан ортиқ донорлар томонидан молиялаштирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Осиё фаровонлик даражаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made