Марказий банк огоҳлантириш билан чиқди 

Жамият

image

Фирибгарлар ўзини Марказий банк ходими сифатида таништириб, интернетдан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шунингдек, улар фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотини қўлга киритиш орқали картадаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда. Бу бўйича Марказий банк матбуот хизмати огоҳлантириш билан чиқди

Унга кўра, фирибгарлар Telegram ижтимоий тармоғида Марказий банк номидан очилган “Марказий_Банки_уз” сохта каналида фуқароларга онлайн кредитлар таклиф этиб, банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали ундаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда. Марказий банк бу каби хабарлар ва фойдаланувчига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди. 

Марказий банк ўз навбатида фуқароларга қуйидагиларни эслатиб ўтган:

  • банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслиги ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг;
  • фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади;
  • ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк Фирибгар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг