Марказий банк “Ҳалйк банк”га Ўзбекистонда филиал очиш учун лицензия берди
Жамият
−
23 Май 2019
3272Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви “Тенге банк” акциядорлик тижорат банкига банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Марказий банкнинг телеграмдаги каналида маълум қилинди.
"Ҳалйк банк" Ўзбекистонда филиал очиш ниятида эканини маълум қилган биринчи Қозоғистон банки бўлди. Энди Тошкент шаҳрида молиявий ташкилотнинг шўъбаси - “Тенге банк” фаолият кўрсатадиган бўлди.
Halyk Bank Россия, Қирғизистон, Грузия ва Тожикистонда шўъбаларга эга. Ўзбекистон бозорига кириш банк учун ривожланиш стратегиясининг мантиқий давоми бўлди. Шунингдек, "Ҳалйк банк" Ўзбекистонда ўз филиалига эга бўлган Қозоғистоннинг биринчи банкига айланмоқда.
LiveБарчаси