Марк Цукерберг рекорд даражадаги жаримага тортилди

Олам

image

Ирландия регулятори Meta Platforms компаниясини рекорд миқдорда жаримага тортди. Гап 1,2 миллиард евро ҳақида кетмоқда, бунга сабаб фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини Европа Иттифоқидан АҚШга ўтказиш билан боғлиқ қонунбузарликлардир. Бу ҳақда бугун, 22 май куни “Prime” агентлиги хабар берди.

“Facebook'нинг бош компанияси Meta шахсий маълумотларни Европа Иттифоқидан АҚШга ўтказиш билан боғлиқ қоидабузарликлар учун Ирландия ахборот ҳимояси регулятори томонидан 1,2 миллиард евро миқдорида жаримага тортилди”, дейилади идоранинг расмий баёнотида.

Айтилишича, мазкур жарима шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа Иттифоқи қонуни тарихидаги энг йириги ҳисобланади. Meta Platforms’дан олдин Amazon 2021 йилда 746 миллион евро жарима тўлаш билан “рекорд ўрнатган”.

Шунингдек, Ирландия регулятори компанияга Европа Иттифоқидан АҚШга маълумотларни узатишни тўхтатишни буюрган. Бунинг учун беш ойлик муддат ажратилган.

Маълумот учун, Meta Platforms’нинг эгаси Марк Цукерберг 2022 йилда “Forbes” талқини бўйича дунёнинг энг бой 20 кишиси қаторидан жой олган. Бу йил эса унинг рейтингдаги мавқеига Ирландиянинг қарори таъсир қилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Facebook Meta Марк Цукерберг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг