Мария Тимофеева “Makarska Open” турнири ғолиби бўлди

Спорт

image

Кеча, 7 июнь куни Хорватиянинг Макарска шаҳрида ўтказилган WTA 125 турнири якунига етди. Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Мария Тимофеева мусобақа чемпионлигини қўлга киритди.

Финал баҳсида Тимофеева латвиялик Дарья Семенистаяни 6/2, 6/3 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. 93 дақиқа давом этган финал баҳсида иккала теннис маликаси ҳам эйс зарбаларни амалга ошира олмади.

Баҳсда Дарья 2 та қўшхатони амалга оширди Тимофеева эса, қўшхатоларсиз ўйинни тугатди. Брейкларда эса, Мария 5 га 2 кўринишида устун бўлди. Ушбу ғалаба Марияга 125 рейтинг очкосини келтирди ва у WTA жонли рейтингида 27 поғонага кўтарилиб, дунёнинг 91-ракеткасига айланди.

Чемпионлик сари йўлда Мария ярим финалда испаниялик, дунёнинг собиқ 32-ракеткаси Сара Соррибес Тормони ҳам мағлуб этишга муваффақ бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Мария Тимофеева Макарска

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг