Марадонанинг ўлимида янги гумонланувчилар пайдо бўлди
Спорт
−
09 Февраль 2021
10078Аргентина прокуратураси ўтган йилнинг 25 ноябрида вафот этган афсонавий собиқ футболчи Диего Марадонанинг ўлими бўйича терговни давом эттирмоқда ва ушбу ишда уч нафар янги гумонланувчи пайдо бўлган.
Маълум қилинишича, прокуратура аргентиналикнинг ўлимига сабаб бўлган бўлиш эҳтимоли бор уч нафар тиббиёт ходимига нисбатан тергов бошлаган. Гумон қилинувчилар орасида Марадона вафотидан бир неча ой олдин у билан бирга ишлаган психолог Карлос Диаз ва икки нафар ҳамшира – Диана Жисела Мадрид ва Рикардо Алмирон ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи Диего Марадона 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак ҳуружи сабаб бўлди. Унинг дафн маросими Буэнос-Айресда ўтказилди. Маросим вақтида афсонанинг мухлислари тартибсизликлар келтириб чиқарди.
Аввалроқ, Марадонанинг жасади эксгумация қилиниши ва махсус қурилган мақбарага жойлаштирилиши мумкинлиги айтилганди.
LiveБарчаси