Марадонанинг ўлимида айбланаётганлар 25 йилга қамалиши мумкин

Спорт

image

Аргентина футболи афсонаси Диего Армандо Марадонанинг ўлимида айбланаётганларни 25 йиллик қамоқ жазоси кутмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

Манбага кўра, экспертлар томонидан 2020 йил ноябрида 60 ёшида вафот этган футбол бўйича жаҳон чемпиони, Аргентина футболи афсонаси Диего Армандо Марадонанинг ўлимида шифокорларнинг айби борлиги айтилмоқда. Шунингдек, шифокорлар томонидан етарли даражада тиббий ёрдам кўрсатилмаган ва масъулиятсизликка йўл қўйилган, дея хулоса чиқарилган. Хаттоки, собиқ футболчининг яшаб қолиш эҳтимоли юқори бўлган, деган гумонлар ҳам бор. 

Агар шифокорлар айбдор деб топилса, уларга 25 йиллик қамоқ жазоси тайинланади. Айбланувчилар орасида 44 ёшли нейрохирург Леопольдо Лусиано Луке ва 36 ёшли психиатр Аугустина Косачов кабиларнинг номи келтирилган.

Маълумот ўрнида, Марадона 2020 йил 25 ноябрда 60 ёшида вафот этган. Ўлимидан аввал у миядаги тромбни олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказган. Шунингдек, Марадона ичкилик ва гиёҳвандликка қарши даволанаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Диего Армандо Марадона Аргентина футболи афсонаси 25 йиллик қамоқ жазоси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг