Марадонанинг операциядан кейинги илк фотосурати намойиш этилди 

Спорт

image

Футбол бўйича жаҳон чемпиони Диего Марадонанинг операциядан кейинги илк фотосурати оммага кўрсатилди. 

Суратни Марадонанинг шахсий шифокори Леопольдо Луке Instagram ижтимоий тармоғига жойлаштирган.

Суратда Марадона шифохона кийимида, бошини ўраган ҳолда намоён бўлган. Шунингдек у шахсий шифокорининг қўлини ушлаб турибди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 3 ноябрь куни собиқ футболчига субдурал гематома ташхиси қўйилган. Эртаси куни эса у жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган

Маълумотларга кўра, ҳозирда Марадонага шифохонадан жавоб берилган ва унинг аҳволи қониқарли. 

Афсонавий футболчи ҳозирда Аргентинанинг “Химнасия” футбол клуби бош мураббийи ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

МАРАДОНА ОПЕРАЦИЯ

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг