Марадонанинг мияси операция қилинди
Спорт
−
04 Ноябрь 2020
6768Аргентина терма жамоаси таркибида футбол бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлган афсонавий футболчи Диего Марадонанинг мияси операция қилинди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио маълумот берган.
Маълумотларга кўра, Марадонанинг миясида ўтказилган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланган.
“1,5 соатлик жарроҳлик амалиётидан сўнг биз Диегонинг муаммосини ҳал қилдик. Ҳаммаси яхши ўтди, энди у кузатув остида бўлади. Марадона тез кунларда ўзини тиклай олади”, деган футболчининг шифокори Леопольд Луке.
Эслатиб ўтамиз, Марадона 2 ноябрь куни шифохонага ётқизилган эди.
Афсонавий футболчи ҳозирда Аргентинанинг “Химнасия” футбол клуби бош мураббийи ҳисобланади.