Марадона юраксиз дафн этилгани маълум бўлди

Спорт 15713
image
-

Афсонавий футболчи Диего Армандо Марадона юраксиз дафн этилган. Бу ҳақда журналист Нельсон Кастро ўзининг китобида ёзган.

“Бир гуруҳ (мухлислар) юракни қазиб олишни режалаштирган эди. Одамлар бу режа ҳақида билиб олишди, бу содир бўлмади, юрак Марадонанинг жасадидан олиб ташланди. Бу тадқиқот учун ҳам қилинди, чунки юрак ўлим сабабини аниқлашда жуда муҳим эди”, дейди Кастро.

Қайд этилишича, Марадонанинг юраги ярим килограммга тенг жуда катта юрак бўлган. Одатда юрак 300 грамм бўлади, гарчи спортчининг юраги катта бўлса-да, у бошқа нарса, юрак етишмовчилиги, туфайли катталашиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, футболчи ўтган йил 25 ноябрь куни соат 04:00 дан 06:00 гача бўлган вақтда, ухлаб ётганида вафот этган. Марадонанинг уйига чақирилган шифокорлар унинг танаси аллақачон совуқ бўлса ҳам, уни 45 дақиқа давомида жонлантиришга ҳаракат қилган. Марадонанинг ўлимини текшириш учун тузилган тиббий эксперт комиссиясига кўра,футболчининг соғлиғига масъул бўлган шифокорлар уни етарли даражада даволамаган. Бундан ташқари, шифокорлар футболчи ўлимининг аниқ вақтини аниқлаган.

Марадонанинг ўлими соат 13:15 да эълон қилинган. Шуниси эътиборга лойиқки, ҳамширалардан бири Диего уйғонганини ва эрталаб ўрнидан турганини айтган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1104
Рейтинг: 2.9
t
×