Манижа теракт ҳақидаги постидан кейин терроризмни оқлашда айбланиши мумкин
Олам
−
01 Апрель
17640Россиялик хонанда Манижа Сангин Москва яқинидаги теракт ҳақидаги постидан сўнг терроризмни оқлашда айбланиши мумкин. Бу ҳақда "Газета.ru" хабар берди Миллий ва тарихий меросни муҳофаза қилиш жамғармаси ҳаммуассиси Александр Карабанов асли тожикистонлик қўшиқчининг устидан Тергов қўмитасига шикоят қилган. У қўмитани Манижанинг ижтимоий тармоқларда жойланган "теракт туфайли нафақат тожикистонликлар, балки бутун Марказий Осиё аҳолиси жабр кўраётгани" ҳақидаги постини текширишга чақирмоқда.
Кейинроқ Манижа террорчиларни оқлашга уринмаганлигини, балки жиноятчилар қонун олдида жавоб бериши кераклигини айтган. Хонанда видеомурожаати орқали терактдан сўнг нафақат бегуноҳ тожикистонликлар, балки Марказий Осиё давлатлари аҳолисига нисбатан миллий адоват қўзғалишидан қўрқишини ифодаламоқчилигини қўшимча қилган.
Шунга қарамай, Тергов қўмитаси хонанда Манижа Сангинни терроризмни оқлаш моддаси бўйича текширади.
Эслатиб ўтамиз, Манижа Москвадаги теракт ҳақида гапириб, "калтак марказий осиёликлар бошида синаётгани"га ишора қилганди
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь