Мане Саудия клубига ўтишга яқин турибди

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби “Бавария” ҳужумчиси Садио Манега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда футбол журналисти Николо Скира ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, Саудия клуби томонидан Манега мавсумига 20 миллион евро маош билан уч йиллик шартнома таклиф қилинган.

31 ёшли Мане 2022 йилда “Ливерпуль”ни тарк этиб, Германиянинг “Бавария” клубига ўтган эди. Мюнхенда Садио 38 учрашувда 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг жамоа билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, 4 июль куни Маненинг собиқ жамоадоши, бразилиялик Роберто Фирминьо “Ал-Аҳли”га кўчиб ўтгани эълон қилинганди. Фирминьо эркин агент сифатида трансфер қилинди. Саудия клуби бразилиялик ҳужумчи билан 3 йиллик шартнома имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Садио Мане Ал-Аҳли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг